Германияда Путиннинг янги қуроли Ғарб учун ёмон тушлиги айтилди

Oбуна бўлиш
Ғарб ҳарбий стратеглари учун гипертовушли ракеталар ёмон тушдек, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракеталари Ғарб ҳарбий экспертларида қўрқув уйғотади, деб ёзади Ян-Фредерик Вендт “Frankfurter Rundschau” нашри учун мақоласида.
“Ғарб ҳарбий стратеглари учун гипертовушли ракеталар ёмон тушдек. Бошқа ракета тизимларидан фарқли ўлароқ, снарядлар учирилганидан кейин ҳам назорат қилиниши мумкин”, дейилади хабарда.
Муаллифнинг қайд этишича, экспертлар қуролланиш пойгаси қайта бошланишидан қўрқади.
Маълумот учун, 2017 йилда Россия ўз арсеналига гипертовушли қуролларни қўшган биринчи давлат бўлди. Ҳозир Хитой ва АҚШ худди шундай қурол тизимлари устида ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0