Жапаров ташқи қарзни энергетика соҳаси инвестициясига айлантириш ташаббуси билан чиқди

© FOTO пресс-служба президента КРПрезидент КР Садыр Жапаров
Президент КР Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Ташқи қарзни тўлаш учун ажратилган маблағлар яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилса яхши бўларди - Жапаров
ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон қарздор бўлган давлатлар ва молия институтлари мамлакатдаги энергетика объектлари ва гидроэлектр станцияларини қуришда сармоя киритиши ташаббуси билан чиқди.
У мамлакат ташқи қарзини "яшил" ташаббусларга алмаштириш масаласини фаол ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.
"Биз биргаликда Қирғизистонда яшил лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз, бунинг эвазига ташқи қарзларимиздан кечилди. Биз ҳаммамиз фарзандларимиз бой экологияга эга мамлакатда яшашини истаймиз. Биз чинакам энергия мустақил, унинг салоҳиятидан оқилона фойдаланадиган давлат бўлишни истаймиз. Жапаров ижтимоий тармоқларда бу таклифни билдирган.
Шу билан бирга, президент мамлакат ташқи қарзини тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришига ишонтирди.
"Биз фақат яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва дунёдаги экологик вазиятни яхшилашга биргаликда ҳисса қўшиш ташаббусини кўтармоқдамиз. Ташқи қарзни тўлаш учун ажратилган маблағлар яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилса яхши бўларди. Биз ушбу лойиҳалар фақат донорлар ва ҳамкорлар томонидан молиялаштириш тарафори эмасмиз, биз ҳам сармоя киритишга тайёрмиз”, - деди президент.
Жапаровнинг сўзларига кўра, тутун муаммоси энг долзарб муаммолардан бирига айланган ва уни ҳал қилиш комплекс ёндашувни талаб қилади. Президент Қирғизистон сув ресурсларига бой давлат эканини эслатди.
– Ачинарлиси шундаки, биз сув ресурсларининг юқори қисмида жойлашганимизга қарамасдан мустақиллик йилларида янги ГЭСлар қура олмадик. Қишда электр энергиясини импорт қилишга мажбур бўлиб, 30 йилдан бери кўмир, мазут, аввал қурилган ГЭСлар қувватидан фойдаланмоқдамиз. Биз гидроэнергетика салоҳиятимизнинг атиги 10 фоизи дан фойдаланмоқдамиз”, — деди у.
Қирғизистонда сўнгги икки йилда 50 та кичик ва ўрта ГЭС жадал қурилгани, ҳукумат сармоядорларга имтиёзлар беришга тайёрлигини эслатди.
Энг йирик қурилиш майдончаси – Қамбар-Ота ГЭС-1 ишга туширилди. Жапаровнинг фикрича, агар бунга аввалроқ эътибор қаратилса, тутун муаммоси у қадар кескин бўлмас эди - қишда кўмир ўрнига электр энергиясидан фойдаланиш мумкин эди.
Қирғизистоннинг ташқи қарзи бугунги кунда 4,2 миллиард долларни ташкил этади. Президент мамлакат ушбу ташаббусларни донор давлатлар ва ҳамкорлардан қўллаб-қувватлашига ишонади.
Янгиликлар лентаси
0