Пушков АҚШ қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатиши мумкинлигини айтди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРоссийский сенатор Алексей Пушков
Российский сенатор Алексей Пушков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш бефойдалигига ишонч ҳосил қилса, Киевга ёрдамни сезиларли даражада камайтириши мумкин, дейди Пушков.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлаш бефойдалигига ишонч ҳосил қилса, Киевга ёрдамни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Бу ҳақда сенатор Aлексей Пушков таъкидлади.
“Энг реал сценарий – ажратилган ёрдам устидан назоратни кучайтирганда, ҳарбий бюджетнинг қисқариши туфайли Украинага харажатларнинг камайиши. Келажакда унинг кескин қисқариши битта ҳолатда мумкин: агар Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдам беришнинг бефойдалигига ишонч ҳосил қилса”, деб ёзди у Telegram’да.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қурол беришда давом этмоқда. Шунга қарамай, баъзи Ғарб сиёсатчилари Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш НAТО мамлакатлари хавфсизлигига путур етказишини бир неча бор таъкидлаган: кўплаб давлатлар аллақачон артиллерия ўқ-дорилари тақчиллигига дуч келган.
Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0