Ўзбекистон иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этади

© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Пакистана
Флаги Узбекистана и Пакистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.
Конференция Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Конференция иштирокчилари ҳалокатли сув тошқинларидан мамлакатни тиклашга ёрдам бериш масаласини муҳокама қилишади.
Тадбирда 250 га яқин иштирокчи, жумладан, юқори мартабали давлат амалдорлари, хусусий донорлар ва халқаро молия институтлари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Покистондаги даҳшатли сув тошқинлари бир неча ҳафта давом этган. Тинимсиз ёққан муссон ёмғирлари мамлакатга кўп талофат келтирди.
Рекорд даражадаги муссон ёмғирлари ва музликларнинг эриши натижасида 8 миллионга яқин аҳоли ўз уйидан кучирилган. Иқлим ўзгариши камида 1700 кишининг ўлимига сабаб бўлган. БМТ табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 3 миллион доллар ажратишини маълум қилган эди.
Ўзбекистон президенти халқаро ҳамжамиятни Покистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0