Байденга алоқадор таҳлил марказидан махфий ҳужжатлар топилди – CBS

© AFP 2023 / Bay Ismoyo/PoolПрезидент США Джо Байден на саммите G20 в Индонезии
Президент США Джо Байден на саммите G20 в Индонезии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Махфий ҳужжатлар қандай қилиб Байден номидаги Дипломатия ва глобал ҳамкорлик таҳлил марказига бориб қолгани текширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлар унга алоқадор Вашингтондаги таҳлил марказидан топилди.
CBS News телеканалининг хабар қилишича, АҚШ Адлия вазирлиги бу ҳужжатлар қандай қилиб у ерга тушиб қолганини текширмоқда.
Телеканал манбалари маълумотларига кўра, 2018 йилда Пенсильвания университети кўмагида очилган Байден номидаги дипломатия ва глобал ҳамкорлик марказида (Penn Biden Center for Diplomacy and Global Engagement) 10 тага яқин махфий ҳужжатлар топилган. Байден 2017 йилдан 2020 йилгача АҚШ вице-президенти лавозимини тарк этганидан кейин ушбу офис биноларидан фойдаланган.
Оқ уйнинг тасдиқлашича, ҳужжатларни Байден адвокатлари 2022 йил 2 ноябрда АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар олдидан топиб олишган. Ҳужжатлар яширин маълумотни ўз ичига олмаган бошқа қоғозлар билан бирга сақланган. Уларнинг махфийлик даражасига аниқлик киритилмаган.
Шундан кейин бу ҳақда АҚШ миллий архивига хабар берилган. Телеканалнинг ёзишича, Байденнинг адвокатлари ҳужжатларни топширишни ўзлари таклиф қилишган.
Байден 2009 йилдан 2017 йилгача Барак Обама президентлиги даврида АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаган.
Кевин Маккарти после приведения к присяге в качестве спикера палаты представителей США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Украина АҚШдан нохуш хабар олди
Янгиликлар лентаси
0