Ҳаж учун ёш ва коронавирус чекловлари олиб ташланди

© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Мирзиёев Умра зиёратини адо этди
Мирзиёев Умра зиёратини адо этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабианинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони бу йил Ҳажни амалга оширишга рухсат берилган зиёратчилар сонига чеклов қўймайди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Саудия Арабистони 2023 йилги ҳаж зиёрати учун ёш ва коронавирус чекловларини олиб ташламоқда. Бу ҳақда Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги маълум қилди.
Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабианинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони бу йил Ҳажни амалга оширишга рухсат берилган зиёратчилар сонига чеклов қўймайди.

“Зиёратчилар сони ҳеч қандай ёш чегарасисиз пандемиядан олдинги ҳолатга қайтади”, - дейди вазир.

Коронавирус пандемияси тарқалишидан олдин Подшоҳликда тахминан 2,5 миллион киши ҳаж зиёратини амалга оширган. Бироқ, вирусининг тарқалишини чеклаш учун чекловлар киритилганлиги сабабли рухсат этилган ташриф буюрувчилар сони сезиларли даражада камайди.
Чекловлар ташриф буюрувчиларнинг ёши 18 дан 65 гача бўлиши, вирусга қарши эмланган бўлиши ва манфий коронавирус натижасини тақдим этишини назарда тутганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони билан ҳаж мавсумини ўтказиш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотаси 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача оширилган.
Саудия Арабистони - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ҳаж мавсумини ўтказиш масаласини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0