Қор, туман ва яхмалак – бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

© SputnikТашкент
Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол 7-20 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Бугун республика бўйлаб қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол 7-20 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.
Ҳудудларда қуйидагича об-ҳаво кузатилади:
Тошкент - ҳарорат кечаси ва кундузи -2-4 даража совуқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти - ҳарорат кечаси -15-20 даража совуқ, кундузи -5-10 даража совуқ;
Бухоро ва Навоий вилоятлари - ҳарорат кечаси ва кундузи -3-8 даража совуқ;
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари - ҳарорат кечаси ва кундузи -0-5 даража совуқ;
Қашқадарё вилояти - ҳарорат кечаси ва кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ;
Сурхондарё вилояти - ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +0-5 даража илиқ;
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари - ҳарорат кечаси ва кундузи -0-5 даража совуқ.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3-8 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0