Сайёҳлар учун хизмат кўрсатиш объектларини баҳолаш имконияти яратилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Узбекистане
Повседневная жизнь в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
Сайёҳлар махсус ҳавола орқали ўз таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин бўлади. Улар фото ёки видеофайллар кўринишида ҳам қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар хизмат кўрсатиш объектлари борасидаги фикрларини махсус сўровнома орқали билдиришлари мумкин. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома жорий қилган.
Сўровномада қуйидагилар бўйича ўз фикр билдириш имконияти яратилган:
умумий овқатланиш объектлари;
зиёрат объектлари;
маълумот берувчи объектлар;
кўнгилочар объектлар;
яшаш жойида хизмат сифатини баҳолаш сўровномаси;
транспорт ва даволаш-соғломлаштириш объектлари.
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидаги хизмат кўрсатиш сифатидан норози бўлган меҳмонлар махсус ҳаволаси орқали ўз таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.
Шунингдек, сайёҳлар ўз таклиф ва эътирозларини тизимга юкланган фото ёки видеофайллар кўринишида қолдириш имкониятига эга.
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways на взлетной полосе аэропортового комплекса Платов в Ростове-на-Дону. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2023
Авиаташувчиларга ички туризм учун субсидия ажратиш муддати узайтирилди
Янгиликлар лентаси
0