Марказий Осиё давлатлари бу йил учун сув олиш ҳажмларини келишиб олди

© Sputnik / Борис Ушмайкин / Медиабанкка ўтишРека Сырдарья в районе города Ленинабада
Река Сырдарья в районе города Ленинабада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2023
Oбуна бўлиш
Мамлакатлар сув олиш лимитини ўтган йилнинг ноябрь ойида Aшхободда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилишида аниқлаган эди.
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари 2023 йил учун Aмударё ва Сирдарё ҳавзаларидан сув олиш ҳажмларини келишиб олди. Бу ҳақида Марказий Осиё Давлатлараро сув хўжалиги комиссияси хабар қилмоқда.
Портал маълумотларига кўра, мамлакатлар сув олиш лимитини ўтган йилнинг ноябрь ойида Aшхободда Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилишида аниқлаган эди.
Ушбу лимитга кўра, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 октябргача бўлган даврда Aмударё ҳавзасидан сув олиш 55,4 миллиард кубометр сувни ташкил этиши керак, шундан 15,7 млрд. кубометри экин етиштириш бошланишигача бўлган даврда бўлиши керак.
Мамлакатлар бу ҳажмдан Тожикистон 9,8 миллиард кубометр, Ўзбекистон 23,6 миллиард кубометр, Туркманистон 22 миллиард кубометр сув олиши мумкинлиги ҳақида келишиб олган.
Мамлакатлар Сирдарё ҳавзасининг 4,2 миллиард кубометр сувидан фойдаланиши мумкин. Улардан Тожикистон 365 миллион кубометр, Ўзбекистон 3,3 миллиард, Қозоғистон 452 миллион, Қирғизистон 47 миллион кубометрни олади.
Ўтган йили мамлакатлар Aмударё ҳавзасидан ажратилган лимитнинг 79,1 фоизидан, жумладан, Тожикистонда амалда 95,3 фоиз, Туркманистон 83,3 фоиз, Ўзбекистон 68,7 фоиз меъёрдан фойдаланган.
Сирдарёдан мамлакатлар 11,8 миллиард кубометр лимит билан 10,1 миллиард кубометр сув ишлатган.
Келгуси қишлоқ хўжалиги мавсумида сувдан фойдаланиш ва суғориш масаласи тегишли идоралар томонидан 2023 йил апрель ойида Душанбеда бўлиб ўтадиган комиссиянинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0