Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармояни қайси давлатлар киритмоқда?

© SputnikПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон открыл предприятие по переработке руд "ТАЛКО Голд".
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон открыл предприятие по переработке руд ТАЛКО Голд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2023
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 3 баробарга ошган. Тафсилотлар учун шарҳимизга қаранг.
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲ мамлакатлари сармоядорлари учун энг жозибадор бўлиб қолмоқда. Республикада хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони йил сайин ортиб бормоқда. Давлат статистика қўмитаси 2022 йилда қайси давлатлар Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил этгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Қуйида Ўзбекистоннинг учта йирик сармоявий ҳамкорлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

Россия - энг йирик ҳамкор

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2022 йилда хорижий инвестицияли корхоналарнинг энг кўпи Россия иштирокида ташкил қилинган. Булар 967 та ташкилот ва корхона бўлиб умумий миқдорнинг 33 фоизини ташкил этади.
Россиянинг Ўзбекистондаги энг йирик сармоявий проекторлари қаторида Бухоро вилоятидаги "Лукойл" ва "Ўзбекнефтгаз" қўшма корхоналари, Тошкент металлургия заводига киритилаётган инвестициялар, Самарқандда "КамАЗ" автомобиллари ишлаб чиқариш, "Татнефт" ва "Резинотехника" заводи ўртасидаги қўшма корхона, “Евросемент Грууп” ҚК ва "Оҳангарансемент", "Чирчиқ" технопарки, UzTrailer ва бошқаларни санаб ўтса бўлади.
Ўзбекистонда тўлиқ ёки қисман Россия сармояси иштирокида ташкил этилган жами 3156 та компания фаолият юритмоқда. Бу хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар умумий сонининг бешдан бир қисмини ташкил этади. Россия компанияларининг республика иқтисодиётига киритган умумий сармояси аллақачон 10 миллиард доллардан ошиб кетган.

Туркия - энергетика ва саноат

Туркия хорижий сармоя киритган корхоналар сони бўйича иккинчи ўринда. Ўтган йили Туркия сармояси иштирокида 369 компания ташкил этилди.
Ўзбекистондаги турк компаниялари асосан ишлаб чиқариш саноатига сармоя киритади – умумий сармоянинг 65 фоизи. Қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар улуши ҳам юқори бўлди – 13 фоиз, уй-жой коммунал хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасига – 9,3 фоиз, қурилишга – 6,5 фоиз.
Ўзбекистондаги энг йирик турк инвесторлари Çalık Holding, Cengiz Energy, Aksa Energy, Akaya İnşaat, Varnet ва бошқа компаниялардир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркиянинг жами 2204 та корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бу хорижий инвестициялар иштирокидаги компаниялар умумий ҳажмининг 13,9 фоизини ташкил этади.

Хитой - йўллар стратегиясига содиқ

Хитой 2022 йилда Ўзбекистонда 275 та компания ташкил қилди.
“Бир камар, бир йўл” стратегиясига содиқ қолган Хитой Ўзбекистондаги йўл инфратузилмаси ва коммуникацияларига фаол сармоя киритмоқда. Хусусан, Huawei ва ZTE темир йўллар бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет ташкил қилмоқда.
Ундан ташқари, Хитой ҳам "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли лойиҳасини фаол ривожлантирмоқда. Хусусан, 2022 йил охирида хитойлик мутахассислар мураккаб тоғли ҳудудларни кесиб ўтувчи 454 км узунликдаги темир йўл лойиҳасида “ноль даражасидаги ишларни”ни якунлаб, техник-иқтисодий асосларни ўрганиш учун лойиҳани Тошкент ва Бишкекга топширди.
Бундан ташқари, Хитой Ўзбекистоннинг нефть-газ, кимё, фармацевтика, тўқимачилик саноатига фаол сармоя киритмоқда. Шунингдек Ўзбекистон Хитой билан биргаликда маиший техника ва электроника ҳам ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда Хитой компанияларининг умумий сони 2141 тани ташкил этиб, сўнгги 5 йил ичида Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошди.
Янгиликлар лентаси
0