Бухорода дарслар бошланиш санаси ўзгартирилди

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINШкольные принадлежности
Школьные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокимлиги ота-оналар мурожаатини инобатга олиб, дарсларнинг бошланиш санасини 16 январга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Бухоро вилоятидаги барча умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 январдан бошланади. Бу ҳақда ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этиш жоизки, вилоятда дарслар 11 январь кунидан анъанавий тарзда бошлаб юборилган эди. Бироқ совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланган.
Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун дарслар қишки таътилдан сўнг 2023 йилнинг 11 январидан, талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун эса 9 январдан бошланиши керак эди. 5 январь куни мамлакатга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида таътил муддатини 17 январга қадар узайтиришга қарор қилинди.
10 январь куни Вазирлар Маҳкамаси баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларга таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилди ва 11 январдан босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланди.
Янгиликлар лентаси
0