ЖССТ: дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 12 фоизга камайди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19
Лечение больных с COVID-19    - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайган.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ер юзи бўйича қарийб 2,9 миллион кишига COVID-19 ташхиси қўйилди. Улардан 11,1 мингдан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, дея ёзади Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати.
Ушбу таҳлиллар 2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 12 фоизга камайганини тасдиқлайди.
Вируслар тарқалишининг сезиларли пасайиши Европа (-36 фоиз), Жануби-Шарқий Осиё (-27 фоиз) ва Африка (-23 фоиз) минтақаси мамлакатларида қайд этилди. Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-53 фоиз), Европа (-34 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (-19 фоиз) камайган.
Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатларида эса аксинча — коронавирус қурбонлари сони 31 фоизга ошган.
Камайиш кўрсаткичларига қарамай, ЖССТ дунё бўйлаб “омикрон”нинг янги — XBB.1.5 субварианти тез суръатларда тарқалаётгани боис аҳолига COVID-19 га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг янги “кракен” варианти аниқланганми
Янгиликлар лентаси
0