Ўзбекистон қурилиш материаллари экспорти бозорини кенгайтирмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон қурилиш материалларининг асосий экспорт бозорлари бу қўшни республикалардир.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон қурилиш материаллари экспорти бозорини кенгайтирмоқда. Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда 606,3 млн долларлик қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 138 фоизни ташкил қилиб, 168 млн долларга кўп қурилиш материали экспорт қилинган.
Хусусан, керамик плитка ва керамика буюмлари (92 млн доллар), алюминий профиль ва панеллар (40 млн доллар), ПВХ профиль, труба ва фитинглар (82 млн доллар), қуруқ қурилиш қоришмалари (44 млн доллар), гулқоғоз (38 млн доллар) каби қурилиш материаллари экспорт қилинган.
© Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”
Қурилиш материаллари - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”
Қурилиш материаллари - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”
Қурилиш материаллари - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”
Қурилиш материаллари - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Қурилиш материалларининг асосий экспорт бозорлари бу қўшни республикалардир. Бу давлатларнинг умумий экспортдаги улуши қарийб 71 фоизни ташкил этмоқда.
Қозоғистонга – 177 млн долларлик, Қирғизистонга – 89 млн долларлик, Тожикистонга – 65 млн долларлик, Туркманистонга – 21 млн долларлик, Афғонистонга – 2 млн долларлик, Россияга – 63 млн долларлик, Литвага – 17 млн долларлик, Туркияга – 9 млн долларлик, Озарбайжонга – 8 млн долларлик қурилиш материаллари сотилган.
Бундан ташқари, Таиланд, Бельгия, Фиджи, Исроил, Испания, Франция, Хорватия, Ироқ, Бразилия давлатлари ҳисобига ҳам экспорт бозорлари кенгайтирилмоқда.
“Қурилиш материаллари экспортини оширишда Россия билан алоқалар ривожлантирилмоқда. 2023 йилда Россияга 100 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилиниши режалаштирилган. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Россиядан асосан ДСП, металл маҳсулотлари, ПВХ, лак бўёқлар, гулқоғозларга талаб катта”, - деди Шерметов.
Янгиликлар лентаси
0