Москвадан Тожикистонга учган йўловчи ўз фарзандини самолётда дунёга келтирди

© Unsplash / Nathan DumlaoРука младенца
Рука младенца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Самолёт йўловчилари орасида учаётган неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог туғруқ жараёнларида иштирок этган. Натижада фавқулодда қўниш талаб этилмаган.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik.Москвадан Тожикистонга учаётган йўловчи ўз фарзандини парвоз вақтида дунёга келтирди. Бу ҳақда “Урал Авиалинияси” авиакомпанияси хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчининг туғруқ жараёни “Урал Авиалинияси” авиакомпаниясининг "Жуковский-Хўжанд” рейсида амалга оширилди.
Самалёт ҳавога кўтарилгандан сўнг йўловчи қорнида оғриқ сезган ва бу ҳақда экипажга хабар берган. Шундан сўнг борт кузатувчи йўловчилар орасидаги шифокорларга мурожаат қилган.
“Мўжизани қаранки, бортда деярли тўлақонли туғруқхона бор экан: неонатолог, иккита акушер-ҳамшира ва ҳатто рентгенолог", дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, вазият туфайли фавқулодда қўниш талаб этилмаган. Шундай қилиб, парвоз вақти бўйи 46 сантиметр, вазни 2,6 килограмм бўлган соғлом қизалоқ туғилиш бошланганидан бир соат ўтиб дунёга келди.
© "Уральские авиалинии"На борту "Уральских авиалиний" родилась девочка
На борту Уральских авиалиний родилась девочка
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
На борту "Уральских авиалиний" родилась девочка
Она ва болани аэропортда тез ёрдам машинаси кутиб олди. Ҳозирда улар шифохонадан чиқарилди, иккаласининг ҳам аҳволи яхши.
Янгиликлар лентаси
0