Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди

© © SputnikЛампочка, архивное фото
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2023
Oбуна бўлиш
Афғонистоннинг DABS энергетика компаниясига кўра, бу кеча 14:30 атрофида Ўзбекистон электр тармоғидаги техник носозликлар туфайли содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистоннинг DABS энергетика компаниясига кўра, бу кеча 14:30 атрофида Ўзбекистон электр тармоғидаги техник носозликлар туфайли содир бўлган.
Тошкент уларни зудлик билан ҳал этар экан, Кобул 75 МВт қувватли Тожикистон энергетикасига, Тахор ва Қундуз эса Туркманистонга уланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.
Икки мамлакат ўртасидаги энергия етказиб бериш бўйича шартнома “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси томонидан имзоланган.
Янгиликлар лентаси
0