Совуқ кунларда истеъмолчилар электр бўйича қарздорлик учун тармоқдан узилмайди

© Энергетика вазирлиги Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳозирда истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Совуқ кунларда истеъмолчилар электр бўйича қарздорлик учун тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Республикада кузатилаётган совуқ шароити туфайли аҳолининг электр энергиясига бўлган талаб ошиб бормоқда. Шу сабабли ҳудудларда газ ва электр тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилмоқда. Носозликларни бартараф этиш учун барча корхоналарда 24 соат фаолият юритувчи махсус бригадалар ташкил этилган. Улар зарур транспорт воситалари, қўшимча электр ва газ қурилмалари захиралари билан таъминланган.
Қайд этилишича, аҳоли хонадонлари қарздорлик учун электр таъминотидан узиб қўйилмайди.
Янгиликлар лентаси
0