Яна бир нечта ҳудудда дарслар 18 январдан бошланадиган бўлди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудидаги мактабларда дарслар 18 январдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ҳокимликлар мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларининг қишки таътилини яна 17 январга қадар узайтиришга қарор қилишмоқда.
Аввалига Фарғона вилоятидаги мактаб ва боғчаларда таътил яна узайтирилди ва дарслар 18 январдан бошланиши маълум қилинди. Илгари ўқувчилар учун учинчи чорак 16 январдан бошланиши айтилганди.
Кейин бошқа ҳокимликлар ҳам мактабда дарслар 18 январдан бошланишини хабар қила бошлашди. Хусусан, Бухоро, Сирдарё, Хоразм, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистонда таътил узайтирилгани маълум бўлди.
Хоразм вилояти ҳокимлигининг аниқлик киритишича, бу ўзгариш олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дарс машғулотлари 2023 йил 16 январдан одатдаги тартибда давом этади.
Янгиликлар лентаси
0