Лазиз Қудратов Ўзбекистон ЯИМ 10 йилдан кейин қанчага етишини айтди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаПервый замминистра инвестиций и внешней торговли Лазиз Кудратов
Первый замминистра инвестиций и внешней торговли Лазиз Кудратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2023
Oбуна бўлиш
Яқин 10 йилда Ўзбекистон ЯИМ икки баробарга ошади ва прогнозларга кўра, 160 миллиард долларга етади, деди вазир.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 5 фоизга ўсди. Бу йил иқтисодий ўсиш 5 фоиздан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон-Сингапур форумида маълум қилди.
“Яқин 10 йилда Ўзбекистон ЯИМ икки баробарга ошади ва прогнозларга кўра, 160 миллиард долларга етади. Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳам 80 фоизни ташкил этади. Биз ўз олдимизга 2030 йилга бориб мамлакатимизни дунёнинг ўртача даромадга эга давлатларидан бирига айлантиришни аниқ мақсад қилиб қўйганмиз. Бу мақсадларга эришиш учун бизда хоҳиш-ирода ҳам, имконият ҳам етарли”, деди у.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ташрифи олдидан ушбу мамлакатда Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади.
Янгиликлар лентаси
0