“Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзтрансгаз” ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбарлари ишдан олинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев проводит совещание
Шавкат Мирзиёев проводит совещание  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш эканини қайд этди
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилмоқда.
Президент айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармаганини айтди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига ҳайфсан берилди.
Давлат раҳбари бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш эканини қайд этди. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз" раҳбари Беҳзод Норматов ва “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
Йиғилишда агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди
Янгиликлар лентаси
0