Коронавирус касаллиги енгил ва симптомларсиз кечмоқда – СЭС

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2023
Oбуна бўлиш
Беморларда тана ҳарорати юқори бўлмаслиги, иситмалаш даври бир кундан уч кунгача давом этиши, баъзи инсонларда тана ҳарорати умуман кўтарилмаслиги мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Шу кунларда коронавирус касаллиги енгил ва симптомларсиз кечмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭС) маълум қилди.
Қайд этилишича, шу сабабли беморларда тана ҳарорати юқори бўлмаслиги, иситмалаш даври бир кундан уч кунгача давом этиши, баъзи инсонларда тана ҳарорати умуман кўтарилмаслиги мумкин.
Бундай ҳолатларда COVID-19 инфекциясини ПЗР тести, экспресс тестлар ёрдамида организмга тушган ёки тушмаганлигини билиш мумкин.

“Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ёки оила аъзоларингизда шамоллаш белгилари кузатилса, зудлик билан яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат этишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан дори воситаларини истеъмол қилмасликни эслатиб ўтамиз”, - дейилади хабарда.

Коронавирусга ПЗР-тест топшириш учун ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари 12 фоизга камайганини маълум қилган эди. 2-8 январь кунлари касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 9 фоизга камайган.
Камайиш кўрсаткичларига қарамай, ЖССТ дунё бўйлаб “омикрон”нинг янги — XBB.1.5 субварианти (кракен) тез суръатларда тарқалаётгани боис аҳолига COVID-19 га қарши тўлиқ босқичларда ва бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0