Араб давлатлари мардлик намойиш қилди - Сергей Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Ғарбнинг ҳарчанд босим ўтказишига қарамасдан, араб давлатлари Европадан фарқли равишда, мардлик намойиш қилди, улар Россияга ўз муносабатини ўзгартирмади - Сергей Лавров.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Россия ва араб давлатлари муносабатларини соғлом ва илдам ривожланмоқда, деди Лавров Россия ва араб давлатлари муносабатлари ҳақида саволга жавобан.
Хусусан, махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлар Россияга нисбатан ҳар қандай услубда зарар етказишга, Россия вакилларига сўз бермасликка уринмоқда.
Мисол сифатида Лавров ўзининг ўтган йилда Мисрда бўлиб ўтган “Араб давлатлари лигаси” мажлисига ташриф буюргани ҳақида айтиб берди.
Вазир сўзларига кўра, Лавровнинг ташрифидан 3 кун олдин бир неча ғарб давлатлари элчилари йиғилиб, Араб давлатлари лигаси ташкилотчилари билан учрашган ва Лавровнинг ташрифини бекор қилишни талаб қилган.
Рад жавобини олгандан сўнг улар Лавров нутқидан сўнг барча вакиллар чиқиб, Россиянинг Украинада ўтказаётган махсус операциясини кескин қоралаши лозимлигини айтган. Лекин араб давлатлари вакиллари бунга ҳам рад жавоби беришган.
Қаршиликни уддалай олмаганидан сўнг ғарбликлар тадбирда иштирок этаётган ҳар бир араб давлати элчиларига Лавров билан суратга тушмаслик кераклиги ҳақида ёзма эслатма тарқатиб чиқишган.

"Менимча, бу пасткашлик, - деди Лавров. - Лекин араб давлатлари вакилларига қойил қолиш керак, ушбу қоғозни олганлар тадбирдан сўнг Лавровнинг ёнига келиб атайлаб суратга тушишни сўрашган".

Ва шу билан бирга, ташқи ишлар вазири Ғарбнинг яна бир масалада иккиюзламачилик қилаётганига эътибор қаратди.

"Улар Украина ҳақида ҳар соатда гапиришади, лекин Фаластин муаммосини ойлаб эсга олмайди", - деб қўшимча қилди Лавров.

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Египет
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Египет  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Египет
Янгиликлар лентаси
0