Автомобиллар нархи пасайтирилади - UzAuto Motors

© UzAutoАвтомобили UzAuto Motors
Автомобили UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача туширилгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасаяди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. "UzAuto Motors" автомобилларининг нархи пасаймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, компания 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклади.

"Шунингдек, ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача туширилгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасаяди", - дейилган хабарда.

Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
Хабарда харидорлардан шартнома бўйича автомобил нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун дилерлик марказига мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0