Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Путинни ҳам ҳайратда қолдирди - видео

© Пресс-служба Президента РФ / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента РФ В. Путина в Тулу
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Тулу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти аномал совуққа оид фикрларини ҳукумат билан иқтисодий масалалар бўйича йиғилишида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Россия президенти Владимир Путинни ҳам ҳайратда қолдирди. У аномал совуққа оид фикрларини ҳукумат билан иқтисодий масалалар бўйича йиғилишида маълум қилди.

“Қаранг, нима бўляпти: Европада ҳаво илиқ, Туркманистонда - бугун мен президент (Сердар Бердимуҳамедов) билан гаплашдим - минус 25. Туркманистонда! Ўзбекистонда - минус 23” - деди Россия президенти.

Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигининг 2023 йилги натижасини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун Россия барқарор захираларни сақлаб қолиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 9−10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмининг шимолий ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланди.
Энг кучли совуқ республика шимолида кечалари −20…−25 даражагача, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −27…−30 даражагача кузатилди. Ўзгидромет прогнозига кўра, Ўзбекистон бўйлаб энг паст ҳарорат қийматлари сўнгги марта 2008 йилнинг январь ойида кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0