Ўзбекистонликлар ўтган йили саёҳат учун энг кўп қайси давлатларга чиқишган

© Foto : Unsplash / Fredrik ÖhlanderA view on Dubai, the United Arab Emirates
A view on Dubai, the United Arab Emirates - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар саёҳат учун асосан қўшни давлатларни танлашмоқда. Араб давлатларига саёҳат қилиш кўпайган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2022 йилда 5,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 2 968,4 минг нафарга ёки 2,4 мартага ошган.

Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
Қирғизистон – 2,4 млн киши;
Қозоғистон – 1,01 млн ;
Тожикистон – 785 минг;
Туркия – 305,9 минг;
Россия – 250,7 минг.
Ўзбекистонликлар саёҳат учун БАА (128,3 минг), Саудия Арабистони (69,4 минг), Миср (36,8 минг), Кувайт (24,0 минг), Жанубий Кореяни (23,1 минг) ҳам танлашган. Бундан ташқари, улар саёҳат қилган жойлар рўйхатида АҚШ (16,6 минг), Озарбайжон (12 минг), Ҳиндистон (10,6 минг), Грузия (8,2 минг) ва Германия (7,1 минг) каби мамлакатлар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн нафарга ёки 2,8 бараварга ошган.
Янгиликлар лентаси
0