Киев яқинида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида Украина ИИВ раҳбари ҳалок бўлди

© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKYМесто крушения вертолета возле детского сада в Броварах.
Место крушения вертолета возле детского сада в Броварах. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, Киев яқинида вертоёт қулаши оқибатида 18 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва ИИВ давлат котиби Юрий Лубкович Киев яқинида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Миллий полицияси хабар берди.
“Авиаҳалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти: вазир, биринчи ўринбосар, давлат котиби ҳалок бўлди”, - дейилган хабарда.
Украинанинг “1+1” телеканалининг хабар беришича, вертолётнинг ҳар икки учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 18 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 26 киши жабрлангани айтилмоқда.
Аввалроқ Киев вилояти раҳбари Бровари шаҳрида болалар боғчаси ва турар уй жой ёнига вертолёт қулаб тушганини маълум қилган эди. Вертолёт қулаганидан кейин портлаш содир бўлган ва кучли ёнғин келиб чиққан.
Денис Монастирский 2021 йил июлидан буён Украина ИИВ раҳбари бўлиб ишлаб келаётганди.
Янгиликлар лентаси
0