Гибрид иммунитетга эга кишилар коронавирусга 95 фоиз кам чалинади – ЖССТ

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМедицинский работник делает прививку от коронавируса
Медицинский работник делает прививку от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассислар барча аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Гибрид иммунитетга эга кишилар эмланмаганларга нисбатан коронавирусга 95 фоиз кам чалинади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.
Ташкилот хулосасига кўра, CОVID-19 дан тузалганлар ва яқин ойларда унга қарши эмланганларнинг вакцина олмаган ҳамда хасталикка чалинмаган аҳоли қатламига нисбатан коронавирусни юқтириш хавфи жуда паст.

“Бу борада ўтказилган 26 та тадқиқотда тасдиқланишича, гибрид иммунитет одамларни инфекциядан юқори даражада ҳимоялайди. Ҳатто вакцина олганидан сўнг ҳам CОVID-19 га чалинганлар бўлса, уларда хасталик енгил босқичда ва асоратсиз ўтади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, гибрид иммунитетга эга бўлганларга касаллик юқиш эҳтимоли эмланмаган ва хасталикка чалинмаганларга нисбатан камида 95 фоиз паст бўлади. Шу сабабли мутахассислар барча аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада вакцина олиши зарур, деб ҳисоблайди.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, пандемия бошланганидан шу кунгача 663 миллион нафардан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Улардан қарийб 6,8 миллион нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Янгиликлар лентаси
0