НАТО штаб бошлиқлари Брюсселда нимани муҳокама қилмоқда

© Foto : NATOШтаб-квартира НАТО в Брюсселе
Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Наполеон ва Гитлер турли вақтларда бутун Европадан қўшин тўплаб Россияга ҳужум қилган ва мағлуб бўлган эди. Энди бўлса Вашингтон ҳам Ғарбнинг барча кучларини Россияни йўқ қилиш учун сафарбар қилди - Лавров.
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти мавжуд бўлмаган реалликда яшайди ва бунинг натижасида ўзига боғлиқ бўлмаган геосиёсий воқеаларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси Ғарбни кўп қутбли дунёнинг ҳозирги координаталари тизимига қайтаради.
18-19 январь кунлари Брюсселда НАТО Ҳарбий қўмитасининг 32 мамлакат (жумладан, номзодлар Швеция ва Финляндия) бош штаблари бошлиқлари даражасидаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Келажакдаги устуворликлар ва ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинди. Асосий эътибор Россияга қарши кун тартиби, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаш, шунингдек, кўп доменли операциялар, рақамли трансформация ва қўшинларнинг ўзаро ишлашига қаратилган.
"Коллектив ақл" иши Альянс Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр ва НАТОнинг Европадаги Олий қўмондонлиги Кристофер Каволи ва Филипп Лавин томонидан мувофиқлаштирилади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен бир кун олдинги чиқишларида бўлажак мунозаралар учун тажовузкор оҳангни белгилашди. Биринчиси, Киев Украина Қуролли Кучларидан "жанг майдонида муваффақият" кутаётган Ғарб давлатларидан кучли ҳарбий ёрдам олганини айтди. Иккинчиси Украина яна ҳам кўпроқ қурол олиш орқали "жанг майдонида ғалаба қозониши" кераклигини қўшимча қилди.
Вашингтон ва Брюсселда Россия билан урушдан бошқа альтернатива йўқ - охирги украин аскари қолгунича. Ғарбда ғалаба қозониш учун воситалар ва имкониятлар йўқлиги аниқ, Россия қўшинлари Украина армиясини самарали "майдаламоқда", махсус операция ўз олдиган қўйган мақсадларга босқичма-босқич эришмоқда. НАТО учун бу - даҳшатли "геосиёсий туш"га айланмоқда . Айниқса сўнгги вақтда коллектив Ғарб сезиларли даражада асабийлашган.
Шимолий альянс, Киевга янги артиллерия ва зирҳли техника етказиб беришдан ташқари, 17 январь куни Украина жанговар ҳаракатлар театрида Россия Қуролли кучларининг манёврларини яхшироқ кузатиш учун Германиядан Руминияга учта AWACS (Узоқ масофадан огоҳлантириш тизими) самолётларини қайта жойлаштирди. Махсус операция зонаси яқинида НАТО ҳаво разведкасининг мисли кўрилмаган даражада тўпланиши ва АҚШ армияси Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Миллининг Украина Олий Бош Қўмондони Валерий Залужний билан Польша ҳудудида бўлиб ўтган бир неча соатлик шахсий учрашуви - Украина оғриқли ҳарбий ҳалокатларни бошидан кечираётгани билвосита тасдиқлайди, Киев режими учун ҳалокатли истиқболларни "чизади".

"Гегемония" парадокслари

АҚШ қурол-аслаҳа заҳиралари тугаб бормоқда, ишлаб чиқарувчилар эса ҳали жанговар ҳаракатлар суръатига етиб ола олмаяпти. Украина Қуролли Кучлари ойига 90 000 га яқин артиллерия снарядларини истеъмол қилади. Бу барча НАТО мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган ҳажмидан икки баравар кўп. Америкаликлар ўзларининг Исроил ва Жанубий Кореядаги артиллерия арсеналлари омборхоналарини бўшатишга мажбур бўлмоқда бу тахминан 300 мингта снаряд. Украина қўшинлари учун атиги уч ойга етади.
"Украина Қуролли Кучларининг баҳорги қарши ҳужуми" ҳақидаги режалари ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўринади.
Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россиянинг ҳам тактик ҳам стратегик жиҳатдан сўзсиз устунлиги, хорижий экспертларда АҚШ ва альянснинг "ўйинни давом эттириш учун" самарали сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий воситалари борлигига шубҳа уйғотмоқда. Ҳатто НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам "Россия ҳарбий машинаси, ўзига хос қуроллари, жумладан, гипертовушли ракеталар бўйича Украина ва ҳатто Америкадан ҳам кучлироқ эканлигини" билади.
Вашингтон томонидан илгари сурилган Европа иттифоқчиларининг оғир зирҳли машиналарини, жумладан, "Челленжер" ва "Леопард" танкларини Украина Қуролли Кучларига ўтказиш режаси - ноиложликдан амалга оширилган сўнгги уринишга ўхшайди. Украина театрида Ғарбнинг "танк армадаси" йўқ қилинганидан сўнг, "захирада" фақат "Торнадо" ёки Ф-16 каби НАТО стандартларидаги ишлатилган ҳужум самолётлари қолади.
Пентагон ва Украина Қуролли Кучларида муҳокама қилинган "фронт чизиғидан анча ичкарига" зарба бериш учун керакли восита ҳисобланади. Европа иттифоқчилари ҳамон қаршилик кўрсатмоқда, аммо Вашингтон "донорлар" га изчил босим ўтказмоқда. Пентагон раҳбари Ллойд Остин 19 январь куни Германиядаги Рамштейн авиабазасида Украина бўйича Алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Айтганча, Бундесверда 93 та кўп мақсадли Торнадо қирувчи самолётлари (жанговар радиуси - 1390 км, юк - 9 тонна) мавжуд бўлиб, улар тез орада хизматдан чиқарилади ва ўрнига F-35 "кўринмас" самолётлар билан алмаштирилади. Украина Қуролли Кучлари учувчиларини қайта тайёрлаш учун вақт йўқ, чет эллик ёлланма аскарлардан фойдаланиш мумкин.
Британия 120 мм калибрли 14 та танкга қўшимча равишда 2023 йилда Украина Қуролли Кучларининг 20 минг ҳарбий хизматчисини тайёрлашни ваъда қилмоқда. Бунда австралиялик 70 нафар ҳамкасб британиялик инструкторларга ёрдам беради. Голландия Украинага Патриот ҳаво мудофаа тизимлари батаресияни бермоқчи - бу Америка ва Германия етказиб берганидан кейин учинчи.
Варшава Ғарбий Украинани ўзига куч билан "қайтаришга" жиддий ёндашмоқда. Мамлакатнинг янги харитаси мунтазам равишда телевизорда намойиш қилинмоқда. Тўғри, Польша танкчилари бунга кескин қарши ва Полша Бош вазири Матеуш Моравецки Давосда шундай деди: "Россия сабрли, келажакка қарайди, Украинани сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади, Ғарб эса чарчаган, у нормал дунёда яшашни хоҳлайди”. Ҳатто Вашингтон ҳам - махсус операция якунида - Россия қўшинлари томонидан озод қилинган Ғарбий Украина ҳудудида "исёнчилар ҳаракати" ташкил этилишини истисно қилмайди.

Тарих қайтарилмоқда

Ғарбда ҳеч ким тарихдан ҳеч нарса ўрганмаган кўринади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сайёрадаги қўшниларига Наполеон ва Гитлер турли вақтларда бутун Европа бўйлаб қўшин тўплаб Россияга қандай ҳужум қилганини ва мағлуб бўлганини эслатди. Энди бўлса Вашингтон ҳам Ғарбнинг барча кучларини “Россияни йўқ қилиш учун сафарбар қилди". НАТО мамлакатларида эса АҚШ ҳарбий-сиёсий авантюризмининг оқибатлари ҳеч кимни жиддий ташвишга солмаяпти. Ғарб қуроллари қарши ҳужумни ривожлантиришга ёрдам бермаса ва Украина Қуролли Кучлари мағлубиятга учраганидан кейин нима бўлади?
АҚШ ва НАТОнинг Ветнам, Ироқ, Афғонистон ва Суриядаги бир қатор шармандали ҳарбий мағлубиятлари Украинада ҳам қайтариладими. Афтидан Европалик иттифоқчилар АҚШнинг "гегемонлиги" учун яна бир бор қиммат ҳақ тўлайди.
Build нашрининг ёзишича, Россия президенти Владимир Путин яқин келажакда можаро ривожини ўзгартириш ниятида. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бевосита махсус операция зонасида ишламоқда ва Қуролли Кучлар таркиби ва кучини ошириш бўйича комплекс режани изчил амалга оширмоқда. Украинада НАТОнинг тўғридан-тўғри тажовузи содир бўлган тақдирда Москва кескин жавоб қайтаради.
Шу фонда The Washington Post нашри НАТОнинг ички қарама-қаршиликларини - "Путин учун совға" деб атамоқда. Express нашри Россия Посейдон ядровий супер торпедаларидан фойдаланишга қарор қилса Ғарб мамлакатлари сув остида қолишини башорат қилмоқда. The Wall Street Journal Москванинг икки бўлажак ғалабаси - Киев ва Вашингтон устидан қозонган ғалабаси ҳақида маълумотни ишончли тарзда тарқатади. Бу ерда ҳеч қандай иллюзия бўлмаслиги керак.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Телеграм каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0