Хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди

© Центр гематологии Узбекские врачи проводят операции по пересадке костного мозга
Узбекские врачи проводят операции по пересадке костного мозга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон шифокорлари 2023 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб Аллоген гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси бўйича операциялар ўтказишни бошланади.
ТОШКЕНТ, 19 янв – Sputnik. Ўзбекистон шифокорлари ўзак трансплантациясида россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Азиза Маҳмудова айтиб берди.

Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Федерал давлат бюджет муассаси Гематология тиббиёт илмий текшириш маркази орасида ҳамкорлик шартномаси тузилган. Ўзаро ҳамкорликда трансплантациялар бўйича амалиётлар ўтказилмоқда”, - дейди мутахассис.

Ўзбекистонда ушбу мураккаб операцияларни амалга ошириш учун Россиядан “Суяк кўмиги трансплантациясидан кейинги асоратлар ва иммун тизими таъсири”ни ўрганувчи бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Михаил Дроков ва Туркиянинг Анқара шаҳри, Абдураҳман Юртаслан онкология маркази қошидаги “Ўзак хужайралар трансплантацияси маркази” директори, профессор Февзи Алтинташ маслаҳатчи сифатида жалб қилинган.
Ўзаро ҳамкорликда марказда онкогематологик касалликларни даволаш жараёнига юқори технологик текширув усуллари, аллоген трансплантация жорий қилиш босқичлари, аллоген трансплантациядан кейинги реабилитация босқичларини белгилаш, ўткир сурункали лейкоз касалликларини молекуляр-генетик текшириш, яъни оқим цитофлюрометрияси, иммунофенотиплаш ва цитогенетик янги замонавий усуллар билан текшириш усуллари йўлга қўйилган.

“Ўзак ҳужайралари трансплантациясига режалаштирилган беморлар ва уларнинг донорларида ўзак ҳужайраларини йиғиш, уларга ишлов бериш, сақлаш, музлатиш ва уларни эритиб бериш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Аутологик ўзак ҳужайралари трансплантация ўтказиш режалаштирилган беморларидан биргаликда ўзак ҳужайралари йиғилди”, - деди доктор.

Шу кунга қадар, Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий-амалий тиббиёт маркази 46 нафар миелома касаллиги билан беморларда аутологик (ўзидан ўзига) ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилган.
Бошқа кишининг ўзак ҳужайрасини кўчириб ўтказиш (аллоген трансплантация) бўйича операциялар яқин бир неча ой ичида бошланиши режалаштирилган.

“Аллоген гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси 2023 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ ишга туширилади. Бу амалиёт фақат гематологик ва онкогематологик беморларга имтиёзли равишда бепул амалга оширилади”, - дейди шифокор.

Россия гематология илмий маркази мутахассиси Михаил Дроков билан биргаликда “Аллоген гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси” миллий протколи, стандарт операцион муолажалари ишлаб чиқилди.
“Онкогематология ва трансплантация бўлимларида ҳамширалик ишларини ташкил қилиш, кимётерапия воситаларини тайёрлаш, ҳамширалар малакаси оширилди. Беморларини трансплантацияга тайёрлаш, трансплантация жараёнида ҳамширалик ёрдами ва парвариши, амалиётдан сўнг беморларни парвариш бўйича ўқитиш, уй шароити ўз-ўзига ва қаровчилар ёрдами бўйича маърузалар қилинди. Марказ ҳамширалари билан иш жараёнларида маҳорат дарслари ўтказилди”, - деди Маҳмудова.
Маълумот учун, Чехия, Беларусь, Туркия ва Германия йирик гематология марказлари тажрибалари ҳам ўрганилиб, ҳамкорлик шартномалари тузилган.
Янгиликлар лентаси
0