Тоқаев Қозоғистон парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборди

© Пресс-служба президента Казахстана Саммит Содружества Независимых Государств
 Саммит Содружества Независимых Государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясига депутатлар сайловини ташкил этиш топширилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев республика парламенти мажилисини (қуйи палатаси) тарқатиб юборди ва навбатдан ташқари депутатлар сайлови ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбари 2023 йил 19 январдаги фармони билан еттинчи чақириқ Қозоғистон Республикаси парламенти мажилисини тарқатиб юборди, шунингдек, 2023 йил 19 мартга Қозоғистон Республикаси парламенти мажлиси депутатларининг навбатдан ташқари сайловини белгилади”, - дейилади хабарда.

Барча даражадаги маслихатларнинг (маҳаллий вакиллик органлари) ваколатлари ҳам тугатилди. Марказий сайлов комиссиясига депутатлар сайловини ташкил этиш топширилди.
Фармонлар қонун чиқарувчи ҳокимият ҳар икки палатаси спикерлари ва бош вазир билан маслаҳатлашувлардан сўнг имзоланди.
Январь ойида парламентнинг юқори палатаси – сенатга сайловлар бўлиб ўтди. Сайлов тизимини ислоҳ қилиш доирасида навбатдан ташқари тартиб-қоидалар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0