Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди – фото

© Бухоро вилояти Экология бошқармасиБухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, Жондор туманида яшовчи мактаб ўқувчиси ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Жондор туманида яшовчи фуқаро томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига телефон орқали уйида ёввойи қушни парваришлашаётгани ва уни табиатга қўйиб юбориш бўйича мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, тумандаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Луиза Неъматова ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган.
© Бухоро вилояти Экология бошқармасиБухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
“Совуқ кунларда ёввойи қушга бефарқ бўлмаган Луиза Неъматовага, ота-онаси ҳамда ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади хабарда.
© Бухоро вилояти Экология бошқармасиБухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
Инспекторлар қушнинг катта қўнғир эканини аниқлашди. Унинг ҳолати яхши эканлиги эътиборга олиниб, Зарафшон дарёсига қўйиб юборилди.
Янгиликлар лентаси
0