Сурхондарё Тожикистондан қўшимча электр энергияси олмоқда

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Сурхондарё ҳудудий филиали Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилояти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Аномал совуқ даврида вилоятда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшни Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятида Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Сурхондарё ҳудудий филиали хабар берди.
Қайд этилишича, аномал совуқ даврида вилоятда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қўшни Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди.
Электр энергияси Тожикистоннинг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220кВли "Л-Регар-Зарчоп" ва "Л-Регар-Шеробод" электр узатиш тармоқлари орқали етказилмоқда.
Қуйидаги ҳудудларга электр энергияси етказиб берилмоқда:
Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70 фоиз;
Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90 фоиз;
Бойсун, Сариосиё, Узун, Денов туманлари барча истеъмолчилари.
Вилоятнинг Термиз, Жарқўрғон туманларининг 30 фоизи, Музработ, Ангор, Шеробод туманларининг 10 фоизи ҳамда Термиз шаҳрининг электр энергия истеъмолчилари эса 196 МВт юклама билан Ўзбекистон орқали кучланиш билан таъминланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0