Украина ИИВ раҳбарининг вертолёти ҳалокати – тасодифми ёки теракт?

© AFP 2023 / SERGEI SUPINSKYМесто крушения вертолета возле детского сада в Броварах.
Место крушения вертолета возле детского сада в Броварах. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Киевда украиналик амалдорларнинг Ғарбдан келаётган кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдам оқимини назорат қилиш ва Ғарб қуролларини сотиш учун “тузилмалараро” кураш авж олмоқда.
Яқинда содир бўлган ИИВ раҳбарининг вертолёти қулаши - муаммонинг кўп жиҳатларни англатади ва кланлар ўртасидаги можароларнинг давом этишини тасдиқлайди.
Киев яқинида ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг ўринбосари Евгений Енин, давлат котиби Юрий Лубкович ва бошқа муҳим амалдорлар бўлган “Еврокоптер Супер Пума”, вертолёти 18 январь куни ҳалокатга учраганидан кейин уч кунлик мотам эълон қилинди. Кучли зарбадан болалар боғчаси ва турар-жой бинолари қисман вайрон бўлган. 18 нафар ҳалок бўлганлар орасида –уч нафар бола бор. 29 киши, жумладан, 15 нафар бола шифохонага ётқизилган.
“Эҳтимолий бир қатор сабаблар”ни ўрганиш билан Украина Хавфсизлик хизмати шуғулланмоқда. Маълум бўлишича, ИИВ раҳбарияти бўлган вертолёт “қайноқ нуқтага” ҳарбий тўқнашувлар линиясига учаётган бўлган.
Киевда кўпчилик “Супер Пума”нинг қулаши фожеавий тасодиф эмас, балки бортдаги портлаш режалаштирилган акция эканига эҳтимол юқори деб ҳисоблашмоқда. Гувоҳларнинг маълум қилишларича, вертолётда аввал ёнғин бошланиб, осмондаёқ қисмларга бўлина бошлаган.
ИИБ раҳбари Денис Монастирский “Зеленский жамоаси” одами ҳисобланган ва кучишлатар тузилма раҳбарининг мақсадли йўқ қилишинини президентга сигнал каби кўриш мумкин. Ғарблик ҳомийлари билан Ички ишлар вазирлиги ва чегара хизмати учун қурол-яроқ етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб борган Монастирский ва унинг ўринбосари Енин вафотидан сўнг, бутун мувофиқлаштириш тизимини тиклаш керак. Банковаяда (Украина президенти қарргоҳи жойлашган кўча) “Кадрларнинг кенг кўламли ўзгариши ва ишдан бўшатиш” ишлари тайёрланмоқда.
18 январдаги вертолёт фалокатини Украинанинг Ички Ишлар, Хавфсизлик хизмати ва Қуролли Кучлари ўртасида (пул) учун ички тузилмалараро уруш сифатида кўриш мумкин.
“Зеленский жамоаси”ни унга фидоий кучлардан тозалаш мақсадида ва бир вақтнинг ўзида - сиёсий вазнга эга бўлган Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужнийга позициясини заифлаштириш учун унга қарши провокация сифатида.
Сўнгги пайтларда Украина президенти ва бевосита Пентагон стратеглари томонидан бошқариладиган Украина Қуролли кучлари бош қўмондони ўртасидаги қарама-қаршилик жуда сезиларли.

Диверсия версиялари

Киев манбалари “кланларнинг таъсир доираси ўзгариши” ҳақида хабар беришмоқда. Бунда Зеленскийнинг қарори билан Монастирскийнинг “сиёсий қатл этилиши” версияси ҳам бор. Гўёки бу унинг УҚК бош қўмондони Валерий Залужний томонга оғишаётганига қасос сифатида.
Ғарбда Валерий Залужнийни кўпчилик Украинанинг кейинги президенти сифатида кўрмоқда. Мудофаа вазирлиги ва УХХ юқори раҳбариятининг Ғарб қуроллари савдосидаги жиноий иштирокини истисно этиб бўлмайди (“бошқа тарафдаги” манбалар “жараён” Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов томонидан назорат қилинишини таъкидламоқда).
Украина ИИВ раҳбари Монастирский аввалроқ “инсонпарварлик ёрдами”нинг талон-тарож қилингани бўйича 250 та иш очилгани ҳақида маълум қилган эди. Бунинг учун ҳам ҳалок бўлди. Кузатувчиларнинг фикрига кўра, ИИБ раҳбариятини йўқотишга президент девони раҳбари Андрей Ермак рухсат берган бўлиши мумкин. У ҳам “ҳиссадорлар” орасида.
Аввалроқ Ғарбда Киевга етказиб берилган қуроллардан “шаффоф” фойдаланилмаётгани ва барча ҳажмларнинг 10 дан 30 фоизигача кузатиб бориш мумкинлигини маълум қилган эди. Пентагон Украинада ўз мутахассисларидан қандайдир бошқарув тизимини ташкил этишга ҳаракат қилди, аммо ҳарбий ҳаракатлар шароитида ҳар бир “маҳсулот”нинг йўлини кузатиш деярли (технологик жиҳатдан) имконсиз. Савдо-сотиқ қизғин давом этмоқда. Умумий фойдаланишдан яширилган интернет сегменти қуролларнинг фақат кичик ҳажми ва муаммолар ҳақида маълумот беради. Кўчма зенит ва танкка қарши ракета комплекслари, дронлар, автоматлар – “қора оқим” билан бутун дунёга тарқалмоқда. Ва террорчилар, нацистлар, жиҳодчилар қўлларига етиб бормоқда. Киев режими назоратни қаттиқ ушламаяпти, ахир “урушнинг ўзи ҳаммасини ҳисоб-китоб қилади”.
Диверсиялар версияси ИИБнинг собиқ раҳбари Арсен Аваковга ҳам соя ташлаган. У 2021 йилда истеъфога чиқиб, Денис Монастирскийга ўз ўрнини бўшатиб берган эди. Эслатиб ўтиш жоиз, Аваковнинг талаблари билан Airbus Helicopters француз компаниясидан фойдаланилган “Еврокоптер Супер Пума” вертолётларини харид қилган эди. Аввалроқ, Польша ва Норвегия ушбу вертолётларни сотиб олишдан бош тортган. Аваков Олий радада ўз обрўсини йўқотмаган, унинг ИИВ га қайтиши ҳам истисно эмас.
2022 йил март ойида Киев марказида Бош разведка бошқармасининг муҳим агенти ва Украина музокара гуруҳи аъзоси Денис Киреевнинг қатл этилгани Украинанинг кучишлатар тузилмаларида ўз рақибларини кўндириш, қўрқитиш ва зарарсизлантириш борасида кўп нарсани билдиради.
The Wall Street Journal ҳарбий разведка қадрли ходимининг Украина хавфсизлик хизмати томонидан ўғирлаб кетилгани ва бошига отилган ўқдан ҳалок бўлгани ҳақида батафсил ҳикоя қилган эди.
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, 2022 йил 23 февралда агент Киреев Россиянинг ҳарбий махсус операцияси бошланган вақт, Гостомелдаги аэродромнинг алоҳида аҳамияти ҳақида маълумот берган ва бу билан “Киевни ҳимоя қилиш”да ёрдам берган.
The Wall Street Journal нашри ёзишига кўра, "УХХ ҳатто ўз қаҳрамонларига нисбатан суддан ташқари қатлларни қўллаши" ҳақида хабар берган эди. Бироқ, ушбу жиноят учун УХХ да ҳеч ким қаттиқ жазоланмайди ёки пушаймон бўлмайди.
Агар 18 январда бўлиб ўтган ҳодисада вертолётни “ўз одамлари” уриб туширишган бўлса, УХХ ходимлари бу ҳақида ҳеч қачон маълум қилмайди.
Энг эҳтимолий вариант- “Супер Пума”нинг техник носозлиги ҳақида оммага хулоса қилинади. Яқин истиқболда эса президент Зеленскийнинг ўз машинаси (ёки вертолёти) носоз бўлиб чиқиши мумкин. Украина “халаскори”ни дабдаба билан сўнгги манзилга жўнатишади. Бу қанча тез содир бўлса, Киев назорати остида бўлган ҳудудлар аҳолисига шунча яхши бўлади.
Янгиликлар лентаси
0