Ўзбекистонлик боксчилар ОЧда барча рақибларини мағлубиятга учратди - видео

© Ўзбекистон бокс федерацияси U 22 Осиё чемпионати
U 22 Осиё чемпионати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатининг бугунги куни нокаутларга бой бўлди - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Таиланд пойтахтида бўлиб ўтаётган бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар барча рақибларини мағлубиятга учратмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Бугун U 22 Осиё чемпионати чорак финалида 7 нафар боксчи рингга кўтарилади. Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили муддатидан аввал ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Яна 2 нафар вакил тўлиқ давом этган жангда муваффақиятга эришди.
Шундай қилиб мусобақада -63,5 кг вазн тоифасида Шаҳбоз Юнусалиев индонезиялик боксчига қарши рингга кўтарилди ва 2-раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Шунингдек, -67 кг вазнли боксчи Бекзод Ҳамидов чорак финалда мезбон таиландлик боксчига қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Нурислом Исмоилов (-71 кг вазнли) ҳам Камбоджа вакилини 1-раунддаёқ мағлубиятга учратдиб жамоага чиройли ғалабани тақдим этди.
Саудия Арабистони вакилига қарши жанг қилган -75 кг вазн тоифасидаги Аълохон Абдуллаев 1-раунддаёқ ғалабага эришди.
Хитойлик боксчига қарши рингга кўтарилган -92 кг вазн тоифасидаги Нусратбек Тоҳиров 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
+92 кг вазнли Жаҳонгир Зокиров тожикистонлик Асадбек Манноновга қарши рингга кўтарилди ва 2-раундда рақибини мағлуб этди.
Шоҳжаҳон Абдуллаев эса (-86 кг вазн тоифасида) қозоғистонлик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 1-раунддаёқ рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди.
Маълумот учун, мазкур мусобақа йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда. Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар). Мусобақа 26 январь кунига қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0