Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Тез асабийлашадиган одамларда руҳий жароҳатлар бош айланишга сабабчи бўлади - тафсилотлар

© Depositphotos.com / AndrewLozovyiПожилой мужчина с головной болью
Пожилой мужчина с головной болью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Бош айланишининг асосий сабаблари ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тез асабийлашадиган одамларда руҳий жароҳатлар бош айланишга сабабчи бўлади. Бундай ҳолатлар психоген бош айланиш деб юритилади.
Психоген бош айланишда бемор лифтдан кўра зинапоядан кўтарилишни афзал кўради. Аксарият ҳолларда қўрқув ва хавотир кузатилади.
Бемор фақат баландликдан қараганда эмас, балки автомобиллар қатнови тез бўлган катта йўлга қараганда ҳам бош айланиши пайдо бўлади ёки кучаяди. Бундай ҳолатларда бемор катта тезликда ўтаётган автомобилларга қарамасликка ҳаракат қилади ёки оёқларининг остига қараб қадамларини назорат қилиб юради.
Ана шунда бош айланиши камаяди. Катта залларда олиб бориладиган мажлислар ёки узоқ давом этувчи дарсларда ҳам беморда бош айланиши авж олади.
Талабаларда имтиҳонларга берилиб тайёргарлик кўриш, илмий ходимлар ва ёзувчиларнинг тинмай асарлар ёзиши ёки ҳар қандай соғлом одамда кузатилиши мумкин бўлган ортиқча ақлий зўриқишлар ҳам бош айланишига туртки бўлади.
Бош айланишнинг асосий сабаблари:
Руҳий ва ҳиссий зўриқишлар;
Дам олмай тинимсиз ишлаш;
Бош мия қон томир касалликлари, вегетатив дистониялар, артериал қон босимнинг ошиб ёки тушиб кетиши;
Сурункали кечувчи камқонлик (анемиялар);
Юрак касалликлари ва ички қулоқ касалликлари.
Бош айланиши кўп ҳолларда юрак уриб кетиши, ҳолсизланиш, совуқ терга ботиш, қулоқда шовқин пайдо бўлиши, кўнгил айниши, оёқларнинг титраши билан бирга кузатилади.
Одатда, бу белгилар руҳий зўриқишдан сўнг кучаяди. Бундай беморлар баландликдан қўрқишади. Шунинг учун ҳам улар балкондан, баланд кўприкдан ёки томдан пастга қарамасликка ҳаракат қиладилар. Чунки бундай пайтда бош айланиши кучаяди.
Бош айланиши деярли ҳар доим қайсидир касаллик белгиси ёки руҳий-ҳиссий зўриқишлар аломати ҳисобланади. Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам врач тавсиясига кўра иш тутиш тавсия этилади.
Янгиликлар лентаси
0