Дунёда

Эрон ЕИ армияларини террорчилик ташкилотлари деб тан олиши мумкин

© Sputnik / Anton Bystrov / Медиабанкка ўтишФлаг Ирана на одной из улиц Тегерана
Флаг Ирана на одной из улиц Тегерана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таъкидланишича, бу Европарламентнинг Эрон Ислом инқилобий қўриқчилари корпусининг террорчилик ташкилоти деб топишга чақирган чақириғига жавоб бўлади
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Эрон парламенти (Межлис) Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қуролли кучларини экстремистик тузилмалар рўйхатига киритишни режалаштирмоқда. Бу Европарламентнинг Эрон Ислом инқилобий қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) террорчилик ташкилоти деб тан олишга чақирган чақириғига жавоб бўлади. Бу ҳақда Эрон Исломий Кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф маълум қилди.
“Межлис ИИҚКнинг террорчилик ташкилотлар рўйхатига ёки санкциялар рўйхатига киритилишига жавобан ҳар қандай чорани кўради, ва бу чоралар тез ва қатъий бўлади”, - деди Қолибоф. Унинг сўзларидан “Mehr” нашри иқтибос келтирган.
“Биз Европа мамлакатлари армияларини террорчилик ташкилотлари деб тан оламиз ва кун тартибига уларга қарши курашиш учун зарурий чораларни қабул қилиш тўғрисидаги саволни олиб чиқамиз”, - дея таъкидлади у.
18 январь куни Европа парламенти ИИҚКнинг террорчилик ташкилотлар рўйхатига киритишга чақирувчи резолюциясини қабул қилди. Ҳужжат тавсия хусусияти эга.
Эрон президенти Иброҳим Раисий “бу халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Низомига хилоф эканини” маълум қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Twitterʼдаги саҳифасида Европарламент бу қарори билан “ўз оёғига ўқ узганини” ёзди ва муносиб жавоб қайтарилишига ваъда берди.
Янгиликлар лентаси
0