Россия

Медведев: “америкаликлардан безор бўлганларнинг” ҳарбий альянси пайдо бўлади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Рамштайн учрашуви юзасидан фикрларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ғарб Россияни ҳолдан тойдириш ёки йўқ қилишга номаълум узоқ муддат уринишга тайёр. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай фикр билдирди.
“Рамштайндаги учрашув ва Киевга оғир турдаги қурол-яроғнинг ажратилиши шубҳа қолдирмайдики, душманларимиз номаълум узоқ муддатга бизни ҳолдан тойдиришга, яхшиси йўқ қилишга уринишади. Ва уларнинг қуролли етарли. Агар лозим бўлса, янгисини ишлаб чиқаришни бошлашади”, - дея ёзди Медведев Telegram-каналида ва хом хаёлга берилмасликка чақирди.
У бундан иккита хулоса чиқаришни таклиф қилди. Биринчидан, бу унчалик осон бўлмайди. Иккинчидан, узоққа чўзиладиган можаро ҳолатида бирор пайт америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошларидан безор бўлган мамлакатлардан иборат янги ҳарбий альянс пайдо бўлади.
“Бу инсоният тарихида узоқ урушлар чоғида ҳамиша рўй берганди. Ўшанда Штатлар қари кампир Европа ва бахтиқаро украинларнинг қолдиқларини батамом ташлаб кетишади, дунё эса яна тенглик ҳолатида бўлади. Агар, албатта, жуда кеч бўлмаса”, - деб ҳисоблайди Россия Хавфсизлик кенгаши ўринбосари.
20 январь куни Американинг Германиядаги Рамштайн авиабазасида 50 тага яқин мамлакатлар мудофаа вазирларининг галдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Киевга ёрдам кўрсатиш муҳокама қилинди. Унинг якунлари юзасидан Германия мудофаа вазири Борис Писториус шуни маълум қилдики, учрашувда Украинага Германиянинг “Leopard 2” танкларини бериш борасида ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Аввалроқ Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин арбнинг Киевга ҳужумкор қурол-яроғларни етказиб бериши глобал ҳалокатга ва Россиянинг янада кучли қуролни қўллаб жавоб қайтаришига олиб келишидан огоҳлантирганди.
Янгиликлар лентаси
0