Бугундан Тошкент шаҳридаги 57 та мактабда дарслар онлайн бошланади

© Depositphotos.com / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 23 январдан барча ҳудудларда lll чорак дарслари бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришига рухсат этилади.
Тошкент шаҳридаги мавжуд 335 та умумтаълим муассасасидан 278 тасида 23 январь куни ўқув машғулотларига рухсат берилади.

“Ўқувчилар таълим оладиган синфхоналарда ҳаво ҳарорати +18 даражадан паст бўлмаслиги талаб қилинади”, - дейилади хабарда.

Ҳаво ҳарорати юқорида белгиланганидан паст кўрсаткичга эга 57 та умумтаълим муассасасида узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган. Жумладан:
• Бектемир туманидаги: 345, 346, 347, 348-сонли мактабларда;
• Миробод туманидаги: 83, 94-сонли мактабларда;
• Мирзо Улуғбек туманидаги: 54, 209-сонли мактабларда;
• Олмазор туманидаги: 1, 28-сонли мактабларда;
• Сергели туманидаги: 33, 68, 269, 352-сонли мактабларда;
• Учтепа туманидаги: 199, 251-сонли мактабларда;
• Чилонзор туманидаги: 79, 101, 114, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 188, 201, 202, 232, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли махсус мактаб-интернатида;
• Шайхонтоҳур туманидаги: 19, 39, 59, 82, 85, 92, 132, 141, 167, 169, 180, 186-сонли мактабларда;
• Юнусобод туманидаги: 87, 259-сонли мактабларда;
• Янгиҳаёт туманидаги: 2, 3, 334-сонли мактабларда;
• Яшнобод туманидаги: 145-сонли мактаб ҳамда 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий таълимга ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0