Бутун Покистон бўйлаб электр таъминотида узилиш кузатилди

© Pixabay / Here and now, unfortunately, ends my journey on Pixabay Лампочка на фоне зелени
Лампочка на фоне зелени - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, миллий тармоқдаги тизим частотаси пасайиб кетган, бу эса электр таъминотида кенг миқёсда узилишга олиб келган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бугун, 23 январь куни бутун Покистон бўйлаб электр тармоғида узилишлар рўй берди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилди.

“Дастлабки маълумотларга кўра, бугун эрталаб соат 07:34 да миллий тармоқдаги тизим частотаси пасайиб кетди, бу эса электр таъминотида кенг миқёсда узилишга олиб келди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, Исломобод электр таъминоти компанияси ва Пешовар электр таъминоти компаниясига қарашли бир қанча тармоқ станцияларида электр таъминоти тикланган, мутасадди ташкилотлар томонидан электр тармоқлари станцияларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакат энергетика вазири Хуррум Дастагирнинг маълум қилишича, ёқилғи сарфини тежаш мақсадида энергия блоклари қишда тунлари вақтинча ўчирилади.
Янгиликлар лентаси
0