ЖССТ: коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини туғдирмайди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишШприц
Шприц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Максимал самарадорликка эришиш учун тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш зарур, дейди ЖССТ вакили.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен маълум қилди.
Унинг қайд этишича, СOVID-19 профилактикасида қўлланилаётган вакциналар хасталик оғир ўтиши, госпитализация ҳамда ўлим ҳолатларининг олдини олишда ишончли таъсирга эга.

“Фақат максимал самарадорликка эришиш учун тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш зарур”, - дейди у.

Таъкидланишича, бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, яъни: 60 ёшдан ошганлар, сурункали касалликларга чалинганлар, иммунитети заиф беморлар, ҳомиладор аёллар, тиббиёт ходимлари амал қилишлари керак.
Ўз навбатида, ЖССТ масъули баъзи оммавий ахборот воситаларида бустер доза кекса ёшли кишиларда инсульт хавфини келтириб чиқариши тўғрисидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини таъкидлади.

“Ўрганишларимиз давомида мазкур ҳолатлар ўз тасдиғини топмади. Қолаверса, ташкилотга бу борада ҳеч қандай эътироз, шикоят ва шубҳали ҳолатлар бўйича маълумотлар ҳам келиб тушмаган”, - дейди эксперт.

Шунингдек, Кейт О’Брайен коронавируснинг янги мутациялари кенг тарқалаётган ҳозирги шароитда кучайтирувчи дозада эмланиш пандемиянинг навбатдаги кучли тўлқинларига қарши мустаҳкам тўсиқ бўлишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0