Дунёда

Тожикистон Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини кучайтиради

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таъкидланишича, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши ва Тожикистонни транзит мамлакатга айлантириш йўналиши чегара пунктларини яхшилаш зарурлигини тақозо этмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида энг яхши замонавий ускуналар билан таъминланган чегара пунктлари қурилади. Бу ҳақда Тожикистон божхона хизмати раҳбари Хуршед Каримзода маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши ва Тожикистонни транзит мамлакатга айлантириш йўналиши чегара пунктларини яхшилаш зарурлигини тақозо этмоқда.
Ҳамкорлар билан ўтказилган музокаралар натижаларига кўра, “2020-2024 йилларда Тожикистон божхона органларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли дастури”ни амалга ошириш учун техник ва молиявий ёрдам ажратишга келишиб олинган.
Хусусан, чегара пунктларини қуриш, таъминлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, божхона назоратининг техник воситалари билан таъминлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0