Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон - Россия
Самарқандда 2020 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон - Россия ҳукумат ва бизнеси вакиллари иштирокида бизнес форум бўлиб ўтади.

Ульяновскда Ўзбекистон савдо уйлари очилиши мумкин

© SputnikУзбекские платья
Узбекские платья  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бундан ташқари, Ульяновск-Тошкент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Россиянинг Ульяновск вилояти ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Марина Алексеева билан учрашди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Алексеева Ульяновскнинг саноат-ишлаб чиқариш салоҳиятини тақдим этди ва вилоят вакилларида Ўзбекистон билан енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш борлигини маълум қилди.
Бош консул, ўз навбатида, вилоят раҳбариятига сўнгги йилларда республиканинг ижтимоий-иқтисодий, саноат ва сармоявий ривожланиши бўйича эришилган кўрсаткичлар ҳақида сўзлаб берди.
Волгабўйи федерал округининг бошқа ҳудудлари мисолида Ўзбекистон вилоятлари ва Ульяновск вилояти ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш учун кенг имкониятлар борлиги таъкидланди.
Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва маҳсулотларни сотиш географиясини кенгайтириш мақсадида Ульяновск вилояти корхоналарининг “Чирчиқ” саноат парки билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш учун савдо уйларини очиш тўғрисидаги таклиф вилоят вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, учрашувда Ульяновск-Тошкент-Ульяновск халқаро автобус қатновини йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Краснодар ва Андижон ўзаро савдо уйларини очиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0