Бугундан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда олиб борилади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишУченик во время урока в средней общеобразовательной школе №15 в Мелитополе.
Ученик во время урока в средней общеобразовательной школе №15 в Мелитополе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, барча мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бугундан Сурхондарё вилоятидаги барча мактабларда дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Айтилишича, мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, ўқув хоналари дарс машғулотларини ўтиш учун шай ҳолатга келтирилди.

“Мактабларда дарс машғулотлари ўтказиш учун зарур шароитлар тўлиқ яратилгани сабабли, 24 январь кунидан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилади”, - дейилади хабарда.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятдаги айрим мактабларда иситиш тизимидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра дарс машғулотлари онлайн шаклда олиб борилиши маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0