Ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим – Саидов

© Sputnik/Рамиз БахтияровСМИД ОЭС в Ташкенте
СМИД ОЭС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. У ўз нутқида ташкилотнинг ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича катта салоҳиятини таъкидлади, деб хабар беради Sputnik мухбири.

“Ташкилотимиз савдо, транспорт инфратузилмаси, саноат кооперацияси, туризмни ривожлантириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун зарур салоҳиятга эга”, - дейди Бахтиёр Саидов.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга ва бу галги учрашувда барча давлатларнинг иштирок этиши давлатларнинг бундай ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини кўрсатади.

“Глобал кескинлик ва ресурслар, инвестициялар, технологиялар ва ташқи бозорларга чиқиш учун кучайиб бораётган рақобат шароитида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш айниқса муҳимдир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг юқори даражадаги вакиллик даражаси ушбу соҳага эътибор кучайиб бораётганидан, ташкилотимиз доирасида яқин ҳамкорлик ва унинг салоҳияти ортиб бораётганидан далолат беради”, - деди дипломат.

ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0