Дунёда

Киев негадир ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида шартнома тузишни таклиф қилмоқда – Лукашенко

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи.
Президент Белоруссии Александр Лукашенко во время совместной с президентом РФ Владимиром Путиным пресс-конференции по итогам встречи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Киев бир томондан ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисида битим тузишни таклиф қилиб, иккинчи томондан ўз ҳудудида дунёнинг барча мамлакатларидан келган жангариларни тайёрламоқда. Уларга бу нима учун керак? Тушунарсиз - Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Киев Минскка Беларусь қўшинлари Украина томон ҳаракат қилмаслиги учун ҳужум қилмаслик тўғрисида битим тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Беларусь президенти Aлександр Лукашенко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб “Беларусга нисбатан ўз режаларидан воз кечмаган”, Украинада эса жангарилар ва экстремистлар тайёрланишда давом этмоқда.

“Украиналиклар нега бундай қилишаётганини билмайман. Бир томондан улар биздан ҳеч қандай ҳолатда Украина билан урушмасликни, қўшинларимиз у ерга ўтмаслигини сўраяпти. Ҳужум қилмаслик тўғрисида битим имзолашни таклиф қилмоқда. Бошқа томондан эса, улар бу портловчи аралашмани тайёрламоқда ва уларни (жангариларни - таҳр.) қуроллантирмоқда. Польша, Литва, умуман олганда, ақлдан озган. Уларга бу нима учун керак? Тушунарсиз”, - дейди Лукашенко.

Шунингдек, бир кун аввал Лукашенко “Европа Иттифоқи ва Украинанинг чегарадош давлатлари қуролли тузилмалари гуруҳи” Беларусь чегараси яқинида тўпланганини айтганди. Таъкидланишича, улар тахминан 23,5 минг киши, улардан 17,2 минг нафари Украина ва 3,7 минг нафари Польшадан.
Янгиликлар лентаси
0