Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 24 январнинг асосий хабарлари

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Қуролли кучлари махсус операция ҳудудида узунлиги 800км бўлган тўқнашув чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда. Ғарбдан ёрдам кутаётган Украина ҚКга аскарлар ва ўқ-дори етишмаяпти.
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операцияга доир ўтган сутканинг асосий хабарлари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида Ғарбий ҳарбий округ авиацияси ва артиллерияси Харков вилоятининг Тимковка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган Украина Қуролли кучларининг 14-механизациялашган бригадаси ва 103-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмаларига зарба берди.
40 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, зирҳли жанговар машина ва автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида Марказий ҳарбий округи артиллериячилари ЛХРнинг Червоная Диброва ва ДХРнинг Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган УҚКнинг 80 ва 95-ҳаво ҳужуми бригадалари бўлинмаларига харба берди.
30 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, бешта зирҳли жанговар техника, М-777 артиллерия тизими ва иккита АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-37 батареяга қарши радарлари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида Жанубий ҳарбий округ бўлинмалари ҳужуми давом этди. Армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси ДХРнинг Северск аҳоли пункти ҳудудида жойлашган Украина Қуролли кучларининг 25-ҳаво-десант-зарба бригадаси бўлинмаларига зарба берди.
Душманнинг умумий йўқотишлари 50 нафар ҳарбий хизматчи, зирҳли транспорт воситаси, иккита пикап, "Град" реактив тизими жанговар машинаси ва "Мста-Б" гаубицасини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Шарқий ҳарбий округ бўлинмаларининг артиллерия зарбалари ва фаол ҳаракатлари натижасида ДХРнинг Пречистовка ва Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашаган УҚКгтгш 108-ҳудудий мудофаа бригадасининг 25 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ўзиюрар "Акация" гаубицаси, иккита Д-20 ва Д-30 гаубицаси ва учта автомашинаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида, Херсон вилоятининг Антоновка қишлоғи яқинида Ҳаво-десант кучлари АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 батареяга қарши радарини йўқ қилди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия ДХРнинг Артемовск ва Новоукраинка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган УҚКнинг 57-алоҳида механизациялашган бригадаси қўмондонлик пункти ва артиллерия қуроллари омборига зарба берди.
Шунингдек, 64 та артиллерия бўлинмаларининг 102 та ҳудудда жойлашган ўқ отиш позициялари, аскаралри ва ҳарбий техникасига зарба берилди.
Россия авиацияси Харков вилоятининг Пески-Радковский посёлкаси ҳудудида Украинанинг Бук-М1 зенит-ракета мажмуасининг ўзиюрар ўқ отиш тизимини йўқ қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ЛХРнинг Новочервоное, Золотаревка, ДХРнинг Николское, Запорожье вилоятининг Чубаревка, Терноватое, Михайловка ва Херсон вилоятининг Кринки, Васильевка, Новая Каховка ва Князь-Григоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг ўнта учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина ҚК жами 376 та самолёт, 203 та вертолёт, 2944 та учувчисиз учиш аппарати, 402 та зенит-ракета комплекси, 7614 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 988 та кўп ракетали тизимлар, 3898 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8159 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0