Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга бориши тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Айнура Усенбекова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи 26 январь куни бўлиб ўтиши кутилаётганини маълум қилган эди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йил декабрь ойида Қирғизистонга давлат ташрифи билан бориши хабар қилинганди. Икки давлат президентлари чегара бўйича ҳужжатларни имзолаши тахмин қилинган эди. Бироқ ташриф кейинроққа қолдирилгани маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0