Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучларига деярли бутун коллектив Ғарб қарши турибди – Герасимов

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишНачальник Генерального штаба Вооруженных сил РФ - первый заместитель министра обороны РФ Валерий Герасимов на заседании коллегии министерства обороны РФ.
Начальник Генерального штаба Вооруженных сил РФ - первый заместитель министра обороны РФ Валерий Герасимов на заседании коллегии министерства обороны РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи президент томонидан қўйилган махсус операция мақсадларига эришиш учун зарурий чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Украинадаги махсус операция чоғида Россия қўшинларига деярли бутун Ғарб қарши турибди, мамлакатнинг ҳозирги тарихида жангларнинг бундай даражаси ҳали бўлмаганди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди.

“Ҳарбий хатти-ҳаракатларнинг бундай даражаси ва жадаллигини замонавий Россия ҳали билмаганди. Мамлакатимиз ва Қуролли кучларимизга бугун деярли бутун коллектив Ғарб қарши турибди”, - деди Герасимов "АиФ" нашрига интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Бош штаб президент томонидан қўйилган махсус операция мақсадларига эришиш учун зарурий чораларни кўрмоқда. Ҳарбийлар мавжуд ҳарбий таҳдидларни инобатга олиб, Россия хавфсизлигини таъминлашмоқда.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0