Дунёда

Трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди – ЖССТ

© Sputnik / Юрченко / Медиабанкка ўтишГигантский рекламный гамбургер
Гигантский рекламный гамбургер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Трансёғлар липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Йилига ярим миллион одамнинг юрак-қон томир касалликлари оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмишига саноат йўли билан ишлаб чиқариладиган трансёғлар сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.
Таъкидланишича, шу боис Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 2021 йилдан бошлаб фақат 100 грамм ёғ таркибида 2 граммдан кам трансёғлар бўлган маҳсулотлар савдосига рухсат берилган.
Данияда эса саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли ҳозир ушбу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.
“Трансёғлар инсон ўлимига сабаб бўлувчи заҳарли моддалардир. Шундай экан, уларнинг истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди. Бу борада ҳукуматларни кескин чоралар кўришга чақирамиз”, дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.
Таҳлилларга кўра, трансёғларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. У липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради.
Таркибида пальма мойи бўлган маҳсулотлар устидан назорат кучайтирилади
Эслатиб ўтамиз, маргарин, “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди.
Янгиликлар лентаси
0