Аҳолига етказиб берилмаган иссиқлик учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади - вазирлик

© Sputnik / Мария ДевахинаРуки над батареей
Руки над батареей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳудудлар ва қозонхоналарга етказиб берилаётган табиий газ босимининг ошиши натижасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати 7-8 Сга оширилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Совуқ кунларда аҳолига белгиланган меъёрда етказиб берилмаган иссиқлик энергияси учун тўловлар ўрнатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшанбек Жўраев маълум қилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда тизимдаги иссиқлик таъминоти корхоналари балансида бўлган 492 та қозонхона орқали 13 854 та кўп қаватли уй ҳамда 2 095 та ижтимоий соҳа объектига иссиқлик таъминоти етказиб берилмоқда.
Иссиқлик энергияси ҳароратини барқарорлигини таъминлаш мақсадида 4 та қозонхонага табиий газга қўшимча равишда мазут ёқилғиси ҳам ёқилмоқда.
Ҳудудлар ва қозонхоналарга етказиб берилаётган табиий газ босимининг ошиши натижасида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясининг ҳарорати 7-8 ° Сга оширилди.
Ҳозирда келиб тушган мурожаатлар асосида иссиқлик таъминоти соҳасида қуйидагилар қайта тикланди:
148 та кўп қаватли уй ва 3 та ижтимоий соҳа объекти;
электр таъминоти соҳасида 962 та ҳамда газ таъминоти соҳасида 4 та кўп қаватли уйда юзага келган узилиш.
Янгиликлар лентаси
0