Дунёда

Aмерикалик журналист AҚШнинг Россия ва Германияга нисбатан режасини ошкор қилди

© AP Photo / Mindaugas KulbisНемецкий танк Leopard 2.
Немецкий танк Leopard 2. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Германияда ўтказилган сўровлар ва кескинлашув хавфига эътибор бермай, AҚШ Берлинни Украинага Leopard танкларини юборишга кўндирди, дейди шарҳловчи.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. АҚШ Россия ва Германияни уруштириб қўйиш учун Германияни Украинага "Leopard" танкларини юборишга кўндирди. Бу ҳақда “Gray Zone” шарҳловчиси Aарон Матэ ёзмоқда.

“Германия жамоатчилиги фикрига зид равишда ва кескинлашув хавфи ошишга эътибор бермай, Вашингтон Берлинни Украинага "Leopard" танкларини юборишга кўндирди. Бу "Stratfor" асосчиси Жорж Фридман 2015 йилда AҚШнинг “азалий манфаати” деб атаган нарсанинг ғалабаси: “Германия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг узилиши”, - дейди у.

Бир неча ойдан буён Украина Ғарбдан ҳужум ҳаракатлари учун зирҳли техникалар беришни талаб қилмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0